Oiio студияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида The Big Bend осмонўпар минорасини қуришни режалаштирмоқда. Унинг алоҳида жиҳати баландлиги эмас, балки узунлиги бўлади. Америка ОАВнинг хабар қилишича, бино ўзига хос иккита ингичка ўзаро ёндош колоннадан иборат бўлиб, энг юқори нуқтасида арка билан бирлаштирилади.

Режаларга кўра, ноодатий конструкциянинг узунлиги 1 230 метрни ташкил қилади, бироқ у дунёдаги энг юқори бино бўлмайди: баландлиги 600 метрдан камроқни ташкил қилади.

The Big Bend шаҳарнинг Марказий боғи ёнидаги 57-Ғарбий кўчада қурилади.