Франция пойтахти Париж шаҳридаги Орли аэропортида номаълум шахс ҳарбий патрулга ҳужум қилди, деб хабар бермоқда BFM TV телеканали.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, эркак объектни қўриқлаётган аскарлардан қуролларини тортиб олмоқчи бўлган.

Телеканал манбаларига кўра, ҳарбийлар ўт очишган, эркак ўлдирилди.

Айни дамда ҳужум қилган шахснинг шериклари бўлгани юзасидан текширувлар ўтказилмоқда. Воқеа жойида полициянинг махсус топшириқли гуруҳи ишламоқда.