АҚШ Тайванга қурол-аслаҳа етказиб беришга тайёрланмоқда, деб хабар бермоқда Оқ уй маъмуриятидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, етказиб бериладиган қурол-аслаҳалар орасига ракета қурилмалари ва кемаларга қарши ракеталар киритилиши мумкин. 

Тайвань бу қуроллар ёрдамида Хитойнинг эҳтимолий тажовузини қайтара олиши мумкин.

Оқ уй ушбу вазият юзасидан ҳозирча изоҳ бермади.