Ўзбекистонлик К. Ш. паспортига ҳақоратли сўзларни ёзиб қўйган Санкт-Петербург полициячилари устидан арз қилди, деб хабар бермоқда Fontanka.ru нашри. 

Маълум бўлишича, 14 март куни ишдан қайтаётган ўзбекистонлик бир неча фуқароларни полициячилар тўхтатиб, ҳужжатларни текширган. Ҳужжатларда ҳеч қандай камчилик топилмаган. 

Жабрланувчининг айтишича, полициячилар ундан пора талаб қилишган. Бироқ рад жавобини олгач, унинг  паспортига тилга олиб бўлмайдиган ҳақоратли сўзларни ёзиб қўйган

Қайд этилишича, воқеа Санкт-Петербургнинг Пушкин туманига қарашли Шушари посёлкасида юз берган. Ўзбекистонлик мигрант полициячилар устидан ҳуқуқ-тартибот органларига арз қилди. 

«Полиция раҳбарияти бу хатти-ҳаракатларга жуда тўғри муносабатда бўлди. Бизни бўлим бошлиғи қабул қилиб, жабрланувчи арзини шахсан тинглади. Ҳаммаси ёзиб олинди. Айбдорлар топилиши аниқ», - дея ёзган депутат Артемий Галицин Facebook’даги саҳифасида.