«Салам Масква»: Россияда муҳожирлар ҳақида ишланган фильм қачон чиқиши маълум

Маданият 18 Март 2017 15824

2012 йилда суратган олинган ҳамда беш йил давомида ўз премьерасини кутган “Салам Масква” кўп серияли фильми 21 март куни экран юзини кўради. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар тарқатди.

“Бу картина катта тажриба” – деди фильм продюсери Денис Евстигнеев. Муаллифларнинг фикрига кўра, “этник” қаҳрамонлар ўзларининг она тилларида гаплашиши керак бўлган.

Фильмда тожик, озарбойжонлик, хитойлик, арманистонлик, ўзбекистонлик, молдовалик ва қирғизистонлик актёрлар суратга тушишган. Танлов бўйича директор Тина Туманишвили сўзларига кўра, энг мураккаб иш Москвада Тожикистон ва Вьетнамлик профессионал актрисаларни топиш бўлди. Якунда вьетнамликлар ролини бурятлар, Тува ва Ўзбекистондан бўлган актёрлар ижро этди. 

Фильмнинг ҳар бир серияси маълум бир воқеага бағишланади. Детектив-жиноий воқеалар қаҳрамонлари – турли диаспоралар вакиллари. Муаллифлар барча миллатлар орасида яхши ва ёмонлар, разил ҳамда эзгу ниятли одамлар бор эканини кўрсатиб беришди – шунингдек, “ўзгалар”, “этник жиноятчилар” билан эмас, балки умуман жиноятчилик билан курашиш кераклиги намойиш этилади. 

Кўпроқ янгиликлар