Самолёт кабинасида мураккаб вазиятда нималар юз бериши намойиш қилинди

Жамият 18 Март 2017 12880

Интернетда самолётнинг ён тарафдан кучли шамол эсганда Boeing 737 самолёти учувчилар кабинасида нималар юз бериши тасвирланган видео оммалашмоқда. Роликни Facebook’да Ryanair авиакомпанияси самолёти сардори, польшалик учувчи Артур Килак жойлаштирди.  

Видеода вазмин учувчи қўлидан чиқиб кетаёзгудек бўлиб у ердан бу ерга бориб келаётган штурвални бир қўлида ушлаганча, иккинчи учувчи билан кулишиб гаплашаётганини кўриш мумкин.

"Мен учувчи ойлик маошини фақат бир қўниш учунгина олади, деб ҳар доим айтаман. Мана, мен бу маошимни айнан шу куни ишлаб топдим... Boeing 737’ни мураккаб шароитларда ҳам барқарор қолишини яхши кўраман", деб изоҳ берилган видеога.

Ушбу пост икки кун ичида бир неча минг лайк ва репостлар тўплаган. Кўпчилик фойдаланувчилар учувчининг моҳирлигига тан беришган. Бошқалар эса улар кейинги гал қаергадир учишганда, уларнинг самолётини айнан шундай моҳир учувчи бошқаришига умид қилиб қолишган.

Кун янгиликлари
Гўшт қимматлашгани ҳақидаги мақолага акс-садо: «Фермерларга тегманг!»
16:40 / 23.05.2017 59593 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 116910 Жамият
Непал бош вазири истеъфога чиқди
18:13 123 Жаҳон
Навальний Усмоновга: “Ўзингизга ортиқча баҳо берманг, сиз энг муҳим шахс эмассиз”
17:51 3515 Жаҳон
Имомали Раҳмон Дональд Трампни унинг кўришиш услубида мағлуб этди
17:46 4158 Жаҳон
Фарғоналик аёллар спорт машғулотларида мунтазам қатнашмоқда
17:30 641 Жамият
Трамп хорижий сафари маршрутида географик хатога йўл қўйди
17:20 5638 Жаҳон
2017 йилда ғалладан бўшаган 950 мингдан ортиқ гектар майдонларга такрорий экин экилади
Соғлиқни сақлаш вазири ЖССТнинг янги раҳбари билан учрашди
АҚШ ғарбий соҳилларида рўй берган кўчки йирик магистрални тўсиб қўйди
16:57 1485 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар