Эрон ТИВ БМТни Исроил ҲҲКнинг Суриядаги хатти-ҳаракатини қоралашга чақирди ҳамда Қудусни терроризмни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканида айблади, деб хабар бермоқда ТАСС Эрон ташқи сиёсат идораси расмий вакили Баҳром Қосимийга асосан.

«БМТни бу тажовузкорликни қоралашга ҳамда хавфсизликка таҳдид уйғотувчи бундай фитнали хатти-ҳаракатлар такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида барча саъй-ҳаракатларни кўришга чақирамиз» - дейилади баёнотда.

Теҳронда таъкидлашларича, Исроилнинг «тажовузкор хатти-ҳаракатлари» Қудус террорчилар кучини мустаҳкамлашдан манфаатдор эканидан далолат беради.

Аввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲҲК самолётлари Суриядаги нишонни, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати қўлига энг илғор қурол-яроғлар тушмаслиги мақсадида огоҳлантириш сифатида аниқ мўлжалга олганини хабар қилганди.