Ўзбекистон Меҳнат вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича Агентлиги Россиядаги заводлардан бири билан шартнома имзолади

Иқтисодиёт 18 Март 2017 9752

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ўз функция ва ваколатларига мувофиқ мамлакат ичида ҳам, ташкилий танлов тизими йўлга қўйилаётган хорижий мамлакатларга республика фуқароларини юбориш орқали ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича фаол ишламоқда.

2007 йилда тузилган қонуний меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳукуматлараро келишув ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг ўн минглаб фуқароларига Жанубий Кореяда ишлаш ва саноатнинг турли соҳаларидаги замонавий асбоб-ускуналардаги иш кўникмаларини олишга имкон берди. Қайтганларнинг кўпчилиги, бугун республиканинг етакчи корхонларида ўз фаолиятини муваффақиятли давом эттирмоқда, уларнинг баъзилари эса Жанубий Кореядаги ишлаб чиқариш нусхасини яратишга ҳам эришди.

2016 йил давомида Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги томонидан мамлакатимиз фуқароларини Япония ва Польшага ташкилий танлови учун келишув имзоланди ва у фаол равишда амалга оширилмоқда. Шунингдек Россия Федерацияси билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро келишув имзоланиши кутилмоқда. Туркия, Малайзия, Уммон Султонлиги ва бошқа давлатлар билан тегишли музокаралар ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Меҳнат вазирлигининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик бошқа давлатлардаги аниқ ҳудудлар ҳамда иш берувчилар билан алоқалар ўрнатиш бўйича иш олиб бормоқда. Хусусан, ўтган йилнинг декабрида «Вологодский подшипниковый завод» директори ўринбосари В.В.Попов билан Тошкентда учрашув ўтказилди. Унинг давомида ишчиларни қўшимча равишда ишга олиш ҳақидаги келишувга эришилди.
 
2017 йилнинг 28 февраль куни Агентлик ва «Вологодский подшипниковый завод» ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб этиш ҳамда ёллаш бўйича Келишув имзоланди. Келишувда Ўзбекистон Республикасидан бўлган меҳнат муҳожирларнинг ижтимоий ҳимояси, иқтисодий ва бошқа ҳуқуқлари кафолатлари назарда тутилган. Келишув шунингдек тиббий текширув, таълим, ёллаш босқичлари, меҳнат шартномаси талаблари ва ундаги бандлар, ишчи ҳаёти ва соғлиғи ҳимояси тартибини ҳам назарда тутган. Энг муҳими, меҳнат муҳожирининг Россияга киришига қадар у билан меҳнат шартномаси имзоланади ҳамда у Россия Федерацияси меҳнат қонунчилиги нормаларига тўғри келади.

Келишувга кўра, россиялик иш берувчи Ўзбекистон фуқароларини ишга олиш учун мутахассисликлар рўйхати, малака даражаси ва бўш иш жойлари ҳажмини аввалдан аниқлайди, Агентликни бўш иш ўринлари ва ишчиларга талаблар ҳақида хабардор этади.

Танловдан сўнг россиялик иш берувчи Россия Федерациясининг ваколатли давлат идораларида меҳнат муҳожирларининг қонуний асосда меҳнат фаолиятини олиб бориш учун керакли бўлган ҳужжатларни олишини таъминлайди, Россия ҳудудида ишга жойлашиш билан боғлиқ бўлган бошқа сарф-харажатларни қоплашни таъминлайди.

Ўз навбатида, Агентлик «ВПЗ» ва меҳнат муҳожирлари ўртасида имзоланган меҳнат шартномалари бажарилишини назорат қилади.

Кун янгиликлари
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 / 22.05.2017 14776 Жамият
Мирзиёевнинг Ар-Риёддаги учрашувлари, Саудиядан Исроилга учган Трамп, Бокудан қайтган чемпионлар ва куннинг бошқа хабарлари
21:17 / 22.05.2017 17453 Жаҳон
Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ
15:49 / 22.05.2017 48246 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 105752 Жамият
Узлуксиз терактлар: Террорчи қаҳрамонми?
11:36 198 Жаҳон
Бозордаги савдо ёки яна ўша валютафурушлар машмашаси
11:22 2090 Жамият
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
11:21 444 Спорт
Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор
11:20 979 Жаҳон
«Манчестер Сити»ни тарк этадиган яна икки нафар футболчи аниқ бўлди
11:19 441 Спорт
Калифорниялик шахс Россияга махфий маълумотлар бермоқчи бўлганини тан олди
11:18 593 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар