«Ўзбекистон» спорт мажмуасида The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл тўртинчи босқичида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси ХХРнинг China Dragons’га қарши жангини бошлади. Боксчилар ҳар бири 3 дақиқадан беш раунд кураш олиб боради. 

Рингга биринчи бўлиб 52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони Аброржон Қодиров Chang Yong’га қарши рингга кўтарилди. 

Эслатиб ўтамиз, The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга кўтарилишмоқда.