Владимир Кравченко Ўзбекистон миллий мобил алоқа оператори UZMOBILE бош директори этиб тайинланди. У бугун, шанба куни Тошкент шаҳрида бўлиб матбуот анжуманида журналистларга таништирилган.

Владимир Кравченко бу лавозимга тайинлангунга қадар компаниянинг тижорат директори бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, UZMOBILE – UZTELECOM миллий телекоммуникациялар операторининг филиали ҳисобланади. Компания CDMA-450 EV-DO ва GSM стандартларида ишлайди.