Facebook тармоғининг Drivetribe гуруҳида ўз-ўзидан ишловчи «яширин полициячи» ҳақидаги видео пайдо бўлди. Унда йўлнинг қатнов қисмига ўрнатилган ва тезлик оширилгани қайд этилса, чуқурчага айланадиган қурилма хусусида сўз боради. Бунда қоидани бузган ҳайдовчи автомобилининг подвескасидан зарбани қабул қилади. 

Қурилма Actibump деб номланган бўлиб, Швеция шаҳарларидан бирига ўрнатилган. «Автоматик чуқурча» радар ёрдамида ишга тушади. Агар радар тезлик оширилганини қайд этса, «полициячи» 60 мм чуқурликдаги сунъий чуқурчани ҳосил қилади.