АҚШ ҳайвонот боғидаги ҳомиладор жирафа YouTube юлдузига айланди

Жамият 19 Март 2017 10196

Нью-Йорк штатидаги Animal Adventure Park ҳайвонот боғидаги  Апрель лақабли урғочи жирафа ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақида "Синьхуа" хабар берди

Жираф иштирокидаги жонли эфирлар ўн миллион марталаб кўрилмоқда. 

Апрель ҳозирда ҳомиладорликнинг 15-ойида, яъни унинг фарзандли бўлиш онлари яқин. 

Манбага кўра, жониворлар ҳуқуқ ҳимоячиларининг шикояти сабаб YouTube'нинг ҳайвонот боғидан олиб борилаётган жонли эфири бир кунга ўчириб ҳам қўйилган.  

Ҳайвонот боғи раҳбари Жордан Патч одамларнинг табиий қизиқувчанлиги бу масканга кишиларни жалб қилишнинг улкан омили бўлиб хизмат қилганини айтди. 

Бу Апрелнинг тўртинчи, Оливер исмли жирафнинг эса биринчи фарзанди бўлади. 

Ҳайвонот боғи вакилининг сўзларига кўра, жирафанинг янги туғилажак боласи 68 килограмм атрофида бўлади, бўйи эса - 183 сантиметрча. 

Кичик жираф туғилиши биланоқ ҳайвонот боғи унга исм танлаш учун онлайн-танлов эълон қилади. 

Кўпроқ янгиликлар