Англия премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Манчестер Сити» ўз уйида «Ливерпуль»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар жуда кўплаб вазиятлар яратган бўлсада, ҳисоб очилмай қолди. Иккинчи бўлимда аввалига Фирминога нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини Жеймс Милнер аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. 69-дақиқада эса Кевин Де Брюйненинг пасидан сўнг Серхио Агуэро орадаги фарқни йўққа чиқарди.

Кейинги дақиқаларда ҳам жамоалар кўплаб имкониятларга эга бўлган бўлсада, ҳисоб ўзгармай қолди. 

Ушбу натижадан кейин «Манчестер Сити» ҳисобидаги очколар сони 57тага етди. «Ливерпуль» ҳисобида эса 56 очко мавжуд. Бундан ташқари, «Манчестер Сити» битта кам учрашув ўтказган.

Англия премьер-лигаси, 29-тур

Манчестер Сити – Ливерпуль 1:1 (0:0)

Голлар: Агуэро (69) – Милнер (51, пенальти).
Манчестер Сити: Кабальеро, Клиши, Стоунз, Отаменди, Фернандиньо, Сане (Фернандо, 83), Туре (Санья, 65), Стерлинг, Сильва, де Брюйне, Агуэро.
Ливерпуль: Миньоле, Клаван, Матип, Клайн, Коутиньо (Ориги, 73), Вейналдум, Фирмино (Лейва, 89), Лаллана, Мане, Джан, Милнер.
Огоҳлантиришлар: Фирмино (16), Туре (22), Матип (43), Клиши (50), Сильва (50), Мане (89).