Японияда яшовчи хорижликлар сони бир йилда 7 фоизга ошди

Жаҳон 19 Март 2017 3751

Ўтган йили Японияда доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтган хорижий фуқаролар сони 7 фоизга ошди ва 2,38 миллион кишини ташкил қилди, мамлакатнинг умумий аҳолиси сони эса 127 миллионга яқин. ТАСС Япония адлия вазирлиги маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Йирик компанияларда малака ошираётган ходимлар орасида ўсиш кўрсаткичлари 18,7 фоизни ташкил қилади. Шунингдек бошқа мамлакатлардан келиб, Япония олий таълим муассасаларида билим олаётган талабалар сони 12,4 фоизга ошган. Идорада таъкидланишича, мамлакатда ноқонуний яшаб келаётган кишилар сони ҳам ўсмоқда - ўтган йили 65 мингдан зиёд шундай ҳолат қайд этилган. 

Японияда яшаётган хорижликларнинг аксарияти - Хитой фуқаролари - уларнинг сони 695 мингга яқин, иккинчи ўринда жанубий кореяликлар (453 минг), учинчи ўринни  эса филиппинликлар (243 минг) банд қилган. Бундан ташқари, сўнгги пайтларда вьетнамликлар сонининг кескин ўсиши кузатилмоқда - ҳозирда уларнинг сони деярли 200 мингга етган. 

Япония ҳукумати қариш ва аҳолининг камайиши муаммосини хорижий ишчи кучи ҳисобига ҳам ҳал қилишни кўзламоқда. Токиода хизмат кўрсатиш соҳасида Хитой, Жанубий Корея, Филиппин ва Вьетнам фуқаролари банд қилинган. Дўконларга кўпинча айнан хорижликларни ишга олишмоқда, зеро улар ўз ватанидан келган сайёҳлар билан мулоқот қилишлари осон бўлади. 

Бироқ ижтимоий фикр сўровномасига кўра, тахминан 40 фоиз японияликлар мамлакатда хорижликлар сонининг ошиши туфайли қандайдир ноқулайлик ҳис қилаётганликларини таъкидлашган. 16 фоиз киши дўкон ёки ресторанларда уларга хорижликларнинг хизмат кўрсатиши ноқулайлик туғдираётганидан шикоят қилган.

Кун янгиликлари
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 36765 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 14945 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 63579 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 124432 Жамият
Россиянинг 200 ва 2000 рубллик янги банкноталари чиқариладиган сана маълум қилинди
Дайжест: Рустам Азимовнинг турк вазири билан учрашуви, тарихга айланган “меҳнат дафтарчаси”, Лола Каримованинг янги лойиҳаси
21:04 120 Жаҳон
Меркель ва Обама терроризм ҳамда миграцион инқирозни муҳокама қилди
21:00 37 Жаҳон
Пойтахт мактабларида сўнгги қўнғироқ овози жаранглади (фото)
20:51 252 Жамият
Ўзбекистон ва Тожикистон вазирликлараро маслаҳатлашув ўтказди
Кўпроқ янгиликлар