Германияда муҳожирларнинг қайси миллатга мансублигини овоз бўйича текширувчи тизим синовдан ўтказилмоқда

Жаҳон 19 Март 2017 3017
Фото: Getty Images

Германиянинг муҳожирлар ва қочқинлар ишлари бошқармасида муҳожирларнинг қайси миллатга мансублигини текширувчи компьютер дастури ўзларини сурияликлар қилиб кўрсатаётган муҳожирлар йўлида самарали тўсиқ бўлишига умид қилинмоқда. Германияда Суриядаги воқеалар сабабли бу давлат фуқароларига бошқа давлатлар фуқароларига нисбатан яхшироқ муносабат билдирилади. Шунинг учун қалбаки Сурия паспортлари Германияда сиёсий қочқин мақомини олишни истовчилар орасида катта талабга эга.

Фирибгарларни аниқлашнинг усулларидан бири оғзаки нутқини таҳлил қилиш ҳисобланади. Ҳозир Германия ҳукумати муҳожир ўз паспортида кўрсатилган давлатга ҳақиқатан ҳам мансублигини овоз бўйича аниқ ва тез аниқловчи дастурга эга бўлишга умид қилмоқда.

Ушбу компьютер дастури қочқинлар миллатини текширишнинг қолган усулларини тўлдиради. Германия охирги икки йил ичида ўзининг "очиқ эшиклар" сиёсати эвазига Осиё ва Африка давлатларидан миллиондан кўпроқ қочқинни қабул қилган. Германия ҳукуматининг таъкидлашича, у ҳозирда бу муҳожирлардан ярми билан нима бўлгани, улар қаерда яшаётгани ва нима билан шуғулланаётганидан бехабар.

Кун янгиликлари
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 36765 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 14945 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 63579 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 124432 Жамият
Россиянинг 200 ва 2000 рубллик янги банкноталари чиқариладиган сана маълум қилинди
Дайжест: Рустам Азимовнинг турк вазири билан учрашуви, тарихга айланган “меҳнат дафтарчаси”, Лола Каримованинг янги лойиҳаси
21:04 120 Жаҳон
Меркель ва Обама терроризм ҳамда миграцион инқирозни муҳокама қилди
21:00 37 Жаҳон
Пойтахт мактабларида сўнгги қўнғироқ овози жаранглади (фото)
20:51 252 Жамият
Ўзбекистон ва Тожикистон вазирликлараро маслаҳатлашув ўтказди
Кўпроқ янгиликлар