Ҳондураснинг собиқ президенти наркотрафикка алоқадорликда гумон қилинмоқда

Жаҳон 19 Март 2017 3164
Фото: Reuters

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри прокуратураси Ҳондураснинг собиқ президенти Порфирио Лобони наркотрафикка алоқадорликда гумон қилмоқда.

Франс Пресс ахборот агентлиги маълумотларига кўра, гиёҳвандфурушлардан бирининг кўрсатмалари Лобо ҳимоя қилгани учун пора олиб юрган наркокартеллар иши бўйича воситачи қилиб ўғли Фабиони тайинлагани ҳақида тахмин қилишга асос бермоқда. 

Ҳондурас прокуратураси АҚШ томондан билдирилган айбловларни ўрганаётганини маълум қилган. Шу билан бирга ҳозирча АҚШ томондан собиқ президентнинг топширилиши бўйича мурожаат келиб тушгани ҳақида маълумот йўқ.

Лобонинг ўғли 2015 йил Гаитида маҳаллий махсус хизматлар томондан АҚШ кўмагида қўлга олинган ва сўнгра Нью-Йоркка етказилган. У бу ерда АҚШда гиёҳванд моддалар тарқатиш айблови бўйича судланган. Кейинроқ у айбини тан олган. 

ОАВнинг маълум қилишича, Фабио Пакана лақабли мексикалик наркобарон Хоакин Гусман Лоэра билан боғланган бўлиши мумкин. Univision нашри маълумотларига кўра, айнан Фабио Лобо Колумбиядан Гондурасга кокаин етказиб беришда воситачи бўлган. Гиёҳванд моддалар сўнгра Ҳондарусдан Мексикага, у ердан АҚШга етказилган.

Кўпроқ янгиликлар