Ирландияда ота-оналар ўз фарзандлари 5 ёшга тўлиши биланоқ уларни мактабга бериши одат тусига айланмоқда. 2000 йилдан 2017 йилга қадар "кичик ёшдаги" мактаб ўқувчиларининг сони 52 фоиздан 72 фоизга ошган. Бу ҳақида Дублиндаги Мэри Иммакулейт коллежи ва Технология институти тадқиқотчилари томонидан олинган маълумотларга асосланиб, irishtimes.com сайтида хабар берилди. 

5 ёшли мактаб ўқувчилари сони ўтган йиллардагига нисбатан сезиларли равишда ошган: 2000-2017 йилларда бу кўрсаткич 50 фоиздан 72 фоизга ўсган. Ўз навбатида, бошланғич мактабга бораётган 4 ёшли болалар сони камайган - уларнинг худди шу даврдаги сони 47 фоиздан 27 фоизга тушган. 

Тадқиқот маълумотларига кўра, бошланғич мактаб ўқитувчиларининг деярли ярми (49 фоизи) ўқишни 6 ёшда бошлаш - бола учун ҳаддан зиёд кеч, деб ҳисоблайди. 

Таъкидлаш жоизки, Ирландия қонунчилиги болаларни 4 ёшдан бошлаб мактабга беришга изн беради. У ерда болалар дастлаб тайёрлов гуруҳларида таълим олиб, кейин 1-синфга чиқишади. 

Ирландия шуниси билан бошқа Европа мамлакатларидан фарқ қилади. Европанинг бошқа мамлакатларида болалар 6 ёшга етгандан кейингина мактабга боришлари мумкин. 

Финляндия ва Швеция каби Шимолий Европа мамлакатларида эса болалар биринчи синфга 7 ёшдан бошлаб боришади.