Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман Сурия яҳудийлар давлати самолётларига қарата ўт очган тақдирда, мамлакат ҳаво мудофаа тизимларига ҳужум  қилиш билан таҳдид қилди. "Коль Исраэль" радиостанцияси унинг сўзларини келтирди. 

Жума кунга ўтар кечаси Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия ҳудудларидаги мақсадларга ҳужум қилди, шундан сўнг ердан туриб ўққа тутилди. 

Сурия армияси қўмондонлиги ҳаво мудофааси рейдида иштирок этган самолётлардан бирини уриб туширишга муваффақ бўлганини маълум қилди. 

Исроилликлар ўзларининг йўқотишга учраганини инкор қилиб, ракетага қарши мудофаа тизими Сурия ракеталаридан бирини қўлга олганини айтишмоқда. Зарб мақсади сифатида Сурияда президент Башар Асад томонида жанг қилаётган Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати жангариларининг қуролли устуни келтирилмоқда.