Талабаларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида апрель ва май ойларида “Қувноқлар ва зукколар” республика кўрик-танловининг 2017 йилги мавсум саралаш беллашувлари Тошкент шаҳри ва ҳудудларда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Саралаш босқичи 16 та беллашувлардан иборат бўлиб, унда 77 та олий таълим муассасаси жамоалари иштирок этадилар.

Мазкур босқич якунлари бўйича ҳар бир беллашувда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финал беллашувларига йўлланмани қўлга киритадилар.

Чорак финал беллашувлари жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз.

Қуйида беллашувларни ўтказиш жадвали билан танишишингиз мумкин: