Хитой Халқ республикаси раиси Си Жингпин АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсонни қабул қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар тарқатган.

Учрашув тафсилотлари келтирилмаган.

Тиллерсон 18 март куни, ташрифнинг илк кунида ХХР Давлат кенгаши аъзоси Ян Цзечи ҳамда ТИВ раҳбари Ван И билан учрашув ўтказганди. Томонлар кун тартибида турган масалаларни муҳокама қилишган, жумладан Хитой ва АҚШ раҳбарларининг учрашувига тайёргарлик кўриш масаласи ҳамда Корея ярим оролидаги вазият кўриб чиқилган.

Бундан олдинроқ ОАВ америкаликлар президенти Дональд Трамп Си Жингпинни апрель ойида Флоридадаги қароргоҳи Мар-а-Лагода қабул қилмоқчи экани хабар қилинганди.