Роналду «Атлетик»ка қарши ўйин вақтида захирага олингани учун норози бўлган

Спорт 19 Март 2017 7658

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 29-турида «Атлетик»ка қарши сафарда кечган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйин давомида алмаштирилганидан норози бўлган. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Мадридликлар жамоаси бош мураббийи Зинедин Зиден 79-дақиқада португалиялик футболчининг ўрнига Искони майдонга туширганди.

Нашрнинг таъкидлашича, Роналду Зиданнинг бу қарорига тушунмаган. Майдондан чиқиб кетаётиб футболчи сўкинган ва «Нега мен?» деган. Шу билан бирга мураббий ва футболчи бир-бирига қўл ташлаган.

Роналду ушбу учрашувдаги голларнинг иккисига ҳам пас берди. У Европадаги лигалар бўйича энг кўп гол урган англиялик собиқ футболчи Жимми Гривзнинг рекордини янгилаши учун бир гол кифоя қилади. Айни вақтда икки футболчи ҳисобида ҳам Европадаги чемпионатлардаги жамоалар сафида урилган 366тадан гол мавжуд. 

Кўпроқ янгиликлар