Саддам Ҳусайнга 40 марта рад жавоби қайтаришди

Жамият 19 Март 2017 31052

Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайннинг ҳиндистонлик адаши 2 йилдан буён ўзига иш топа олмаяпти ва исмини ўзгартириш учун судга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар тарқатди.

Саддам Ҳусайн 2003 йилнинг апрелида АҚШ ва Буюк Британия ҳарбийлари бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг Ироққа ҳужуми ортидан ҳукуматдан ағдарилган эди. Ироқ Олий суди уни 1982 йили Ад-Дуджейл қишлоғида 148 нафар кишини оммавий қирғин қилганликда айблаб, ўлим жазосига маҳкум этган ва у 2006 йилнинг декабрида қатл этилган эди.

"Одамлар ҳамиша мени ёллашга қўрқишмоқда", — дея ҳиндистонлик Ҳусайннинг сўзларини келтирган газета. Унинг сўзларига кўра, у "бошқа жиноятчи туфайли вазият қурбони"га айланган. Ҳусайннинг айтишича, у кемачилик компанияларига ишга ёлланмоқчи бўлганида 40 марта рад жавоби олган ва узоқ вақт давомида бунинг сабабини тушунмай келган.

"Шундан сўнг, мен компанияларнинг кадрлар бўлимларига мурожаат қила бошладим, улардан баъзилари жавоб беришди. Гап менинг исмимда экан", — деган ҳиндистонлик.
Нашрнинг ёзишича, у энди исми Саджид бўлишини ва шуни тасдиқловчи зарур ҳужжатларни олишни истамоқда. Лекин ҳозирча университет унинг дипломдаги исмини ўзгартирмоқчи эмас, бунинг учун ундан 10 ва 12- синфларни битиргани ҳақидаги гувоҳномадаги исми ўзгартирилиши талаб қилинмоқда.

Саддам Ҳусайн Ўрта таълим бўйича марказий органга мактабни битиргани тўғрисидаги гувоҳномадаги исмини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган. Шу масалада у Жаркҳанд штати судига ҳам юзланган. Суд тинглови шу йилнинг 5 майида бўлиб ўтади.

Кун янгиликлари
Таниқли ўзбек иқтисодчиси эркин конвертацияни киритиш ҳақида
Samsung Galaxy S8 ва S8+ расман намойиш этилди
Россияда иш вақтида майиб бўлган мигрантларга товон пули тўланади
Томорқага баҳорги картошка, карам ва помидор экишнинг оддий усули
21:14 / 29.03.2017 18899 Жамият
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 5609 Жамият
«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида Наврўз тантаналари бўлиб ўтди
09:25 / 29.03.2017 3270 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 27265 Ўзбекистон
31 март куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади
Мессининг дисквалификация қилинишига ким бош-қош бўлгани маълум бўлди
15:34 573 Спорт
Ўзбекистон делегацияси Парижда Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари иштирокидаги учрашувда
Кўпроқ янгиликлар