Сўнгги 20 йилда қурилган энг қимматбаҳо осмонўпар бинолар (фотожамланма)

Lifestyle 19 Март 2017 32692

Сўнгги ўн йилликларда осмонўпар бинолар баландлиги ва табиийки, уларнинг қурилиш нархи мунтазам равишда ошиб борди. Business Insider сўнгги 20 йил ичида бунёд этилган энг қимматбаҳо осмонўпар бинолар рейтингини тақдим этди

Рейтингни тузишда 152 метрдан кам бўлмаган баландликдаги бинолар ҳисобга олинди, улар рўйхатда қурилиш баҳоси ўсишига қараб жойлаштирилган. 

2006 йилда ҳиндистонлик магнат Мукеш Амбани 27 қаватли Антилия биносини қурдириб, оила аъзолари билан шу бинода истиқомат қилади. 

Антилия 1 миллиард долларга баҳоланади ва ўз қийматига кўра, Букингем саройидан кейинги иккинчи ўриндаги хусусий уй ҳисобланади. Бу бино 8 балли зилзилага бардошли қилиб лойиҳалаштирилган. 

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда жойлашган Бурж Ал-Мамлакат иншооти қурилиши тахминан 1 миллиард долларга тушган. 302 метрли осмонўпар бинонинг қурилиши 2002 йилда ниҳоясига етган. 

Мазкур бинонинг иккинчи қаватида савдо маркази, банк ва фақат аёллар кириши мумкин бўлган масжид жойлашган. Бурж Ал-Мамлакат Американинг Ellerbe Necket фирмаси томонидан лойиҳалаштирилган. Бинода шунингдек идоралар, апартаментлар ва меҳмонхоналар жойлашган, осмонўпар бинонинг юқори қисмида эса 56 метрли ёпиқ ўтиш йўли мавжуд. 

Дубайдаги Бурж Ал-Халифа қурилиши 2004 йилдан 2009 йилгача давом этган ва унга тахминан 1,5 миллиард доллар сарфланган. 

Иншоотнинг баландлиги 828 метрни ташкил қилади - бу дунёдаги энг баланд бино. Унинг ичида апартаментлар, саккиз меҳмонхона, дўконлар, ресторанлар ва идоралар жойлашган.

Европа Марказий банкининг 2015 йилда қурилиши тугалланган Франкфуртдаги штаб-квартираси 1,25 миллиард долларга баҳоланган. 

Эгизак-минораларда Европа марказий банки - евроҳудуд марказий банкининг штаб-квартираси жойлашган. 

Лондондаги 95 қаватли The Shard биноси қурилиши 2012 йилда тугалланган ва у 1,5 миллиард долларга баҳоланади. 

Буюк Британиянинг энг баланд биносида апартаментлар, меҳмонхона, ресторанлар, идоралар, бизнес-мактаб, дўконлар, тиббий марказ ва манзарали майдон жойлашган. 

Тайбэй 101 биноси 2004 йилда қурилган ва у 101 қаватдан иборат. Тайвань пойтахти узра қад кўтарган бинонинг қурилиши 1,8 миллиард долларга баҳоланади. 

Бинонинг энг диққатга сазовор жойи -  87- ва 92-қаватлар ўртасида осиб қўйилган тилла билан қопланган безак. Бошқа қаватларда эса идоралар, дўконлар ва ресторан жойлашган. 

Лас-Вегас-Стрип хиёбонидаги Palazzo казиноси 2007 йилда қурилган, унинг қурилишига 2,05 миллиард доллар ажратилган. 

Меҳмонхона ва казино дизайнига Италия Уйғониш даври меъморчилиги таъсир кўрсатган. 

Дубайдаги Princess Tower қурилиши 2,17 миллиард долларга тушган. 2012 йилда барпо қилинган осмонўпар бинода дўконлар ва 763 люкс квартира жойлашган. 

Юқори қаватлардан жуда ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Макаодаги The Venetian иншоотида люкс тоифали меҳмонхона, савдо маркази ва казино жойлашган. 2005 йилда қурилиши тугалланган 225 метрли мажмуага 2,4 миллиард доллар сарфланган. 

Мажмуа ҳудудидан Венеция каналларига ўхшаш қурилган канал оқиб ўтади. Унда харидорларни бир дўкондан иккинчисига олиб борувчи қайиқлар ҳаракатланади. 

2012 йилда қурилиши якунланган Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази баҳоси 3,8 миллиард долларни ташкил қилди. Бино аввалги жаҳон савдо маркази жойлашган майдоннинг ёнида жойлашган. Эндиликда эса у ерда 11 сентябрь қурбонлари хотирасига бағишланган мемориал қад кўтарган. 

Хушманзара майдонга олиб чиқувчи лифтларда дисплейлар ўрнатилган бўлиб, уларнинг ёрдамида сўнгги 500 йилда Манхэттен манзараси қандай ўзгарганини кўриш мумкин. 

2010 йилда Лас-Вегасда Cosmopolitan осмонўпар мажмуаси қурилиши тугалланди, унинг бунёд этилишига 3,9 миллиард доллар сарфланган. 

Мажмуанинг асосий диққатга сазовор жиҳати ярқираб турувчи улкан қандил ҳисобланади. Cosmopolitan'да казино, дўконлар, ресторанлар, театр, фитнес-марказ, спа-салон ва анжуманлар зали жойлашган. 

Лас-Вегас-Стрип хиёбонидаги Wynn меҳмонхона-казиноси 187 метрдан иборат бўлиб, унинг қурилиши 2005 йилда якунланган ва 4,1 миллиард долларга баҳоланган.

Бу - мажмуанинг ичкаридан кўриниши. 2016 йилда у ерда реконструкция бошланган, у 2020 йилда тугалланиши кўзда тутилган, баҳоси - яна 1,6 миллиард доллар.

2010 йилда Сингапурда очилган Marina Bay Sands мажмуаси уч минорадан ташкил топган. 

Унинг баҳоси 5,7 миллиард долларни ташкил қилган, бу Marina Bay Sands'ни дунёнинг энг қимматбаҳо казинолари қаторига қўшади. Унда казинодан ташқари яна меҳмонхона, анжуманлар маркази, савдо маркази, икки театр, етти ресторан ва яхмалак бор.

Абраж Ал-Байт мажмуининг етти минорасидан биринчиси - 2007 йилда, охиргиси 2012 йилда қурилган. Бутун лойиҳа баҳоси 15 миллиард долларни ташкил қилган. Мазкур мажмуа Маккада жойлашган ва у Саудия Арабистони ҳукуматига тегишли. 

Энг баланд минора (120 қават)нинг чўққисида дунёдаги энг катта соатлар ўрнатилган. 

Иноошотга улкан тилларанг яримой якун ясайди. 

Бино ичида ресторанлар, беш қаватли савдо маркази, меҳмонхоналар ва люкс тоифали апартаментлар, шунингдек паркинг жойлашган. 

Мажмуа Масжид-ул-Ҳарамдан кўриниб туради.

Кун янгиликлари
Қўқонда ташкилотлар масъулиятсизлиги оқибатида икки навқирон йигит мажруҳ бўлиб қолди
19:40 / 22.03.2017 47296 Жамият
Merit Education – талаба бўлишни истовчилар учун
14:20 / 22.03.2017 5698 Lifestyle
АҚШ Ироққа 22 миллиард долларлик қурол-яроғ сотди
15:02 80 Жаҳон
Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев Орол муаммосини муҳокама қилди
15:00 161 Жаҳон
24 март Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғади
АҚШда Вьетнам уруши даврида қуроллари кучлар сафидан қочиб кетган 75 ёшли эркак ҳибсга олинди
14:54 318 Жаҳон
Абдухолиқов асосийда, Денисов ўрнида Тўхтахўжаев. Бабаян асосий таркибни эълон қилди
14:49 3399 Спорт
«Ўзсаноатқурилишбанк» тадбиркор аёлга иссиқхона қуришда ёрдам кўрсатди
14:44 625 Жамият
Дутерте Россия кемаларининг Филиппин портларига киришига рухсат берди
14:32 1079 Жаҳон
Германия ташқи ишлар вазири Европани АҚШдан мустақилроқ бўлишга чақирди
13:56 1334 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар