Туркия ИИВ: "Сўнгги 6 ойда КИПга қарши 11 738 амалиёт ўтказилди"

Жаҳон 19 Март 2017 2960

Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу 19 март куни турк ҳарбий кучлари ва хавфсизлик кучлари сўнгги олти ойда Курдистон ишчилар партияси (КИП) террорчи ташкилотига қарши 11 738 амалиёт ўтказганини маълум қилди. Бу ҳақида Daily Sabah хабар берди

Сўйлу Жанубий Караман провинциясидаги полиция академиясида диплом топшириш маросимида иштирок этар экан, турк аскарларининг жасорати ва меҳнатсеварлигини юксак баҳолади.

"Сўнгги олти ой ичида 153 йирик ҳодисанинг олди олинди, 4 нафар худкуш-террорчи ва 21 гумондор қўлга олинди, шунингдек бомба ўрнатилган 22 автомобиль қайд этилди", - дейди Сўйлу. 

Сўйлу КИПнинг таянч пунктлари бўйича давом эттирилаётган ҳарбий амалиётларига асосланиб, сўнгги олти ойда Туркия КИПнинг 800 таянч нуқтасини йўқ қилганини айтди. 

Шунингдек у террорчиларнинг ҳаракатларини чекловчи амалиётлар давом этаётганини маълум қилди. 

"2017 йилда 7,72 миллион автомобиль текширувдан ўтказилди ва 92 519 кишига нисбатан қонуний чоралар кўрилди", - деди вазир. 

КИП Туркия, АҚШ ва ЕИнинг террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган. 

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 27217 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 71432 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 29917 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 73355 Спорт
Тожикистонлик аёл ўз турмуш ўртоғи ва унинг яқинларини заҳарлаб келгани аниқланди
10:09 682 Жамият
Россия Банки раисининг ваколати яна беш йилга узайтирилди
Ёнғин хавфсизлиги мақсадида Лондондаги 5 та бинодан одамлар эвакуация қилинади
09:44 313 Жаҳон
Lenovo букилувчи ноутбук концептини намойиш қилди
Жонни Депп Трамп ҳақидаги ноўрин ҳазили учун узр сўради
09:34 1798 Жамият
Қатар араб давлатларининг талабларини нореал деб атади
09:07 2223 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар