Facebook'даги саҳифаларнинг бирида номаълум эркакнинг антиқа видеоси пайдо бўлди. Унда бир эркакнинг ер ости транспорти – метро билан келаси бекатгача ким тезроқ бориши бўйича пойга ўйнагани тасвирланган. 

Икки жараённи кузатар экансиз, бирида метронинг ҳаракатланаётгани, иккинчисида эса эркак ер устида манзил югуриб етиб олишга уринганига гувоҳ бўласиз.

Қизиғи шундаки, қаҳрамонимизнинг беллашуви омадли якунланди. У кейинги бекатга поездидан аввал етиб келди ва эшиклар ёпилмасдан аввал унга чиқиб олишга муваффақ бўлди.