Виталий Денисов жароҳат олди

Спорт 19 Март 2017 9434

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов Россия чемпионати 20-тури доирасида «Локомотив»нинг «Спартак»ка қарши ўтказган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйини вақтида жароҳат олган. У жароҳатига қарамасдан ўйинни охирига қадар ўтказган.

Москваликлар клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Денисов ва Вердран Чорлука жароҳатланган, улар ўйиндан кейиноқ УЗИ текширувидан ўтказилган. Маълум бўлишича, Чорлука белининг чап қисмидаги мушакларни жароҳатлаб олган, Денисовда эса белнинг ўнг қисмидаги мушаклар жароҳатланган.

Футболчиларнинг соғлиги тўлиқ тикланиши муддати 19 март куни ўтказиладиган навбатдаги текширувлардан кейин маълум бўлади.

Ўтган ҳафтада Самвел Бабаян терма жамоанинг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилганди ва унда Виталий Денисов номи ҳам бор эди. Энди унинг ўрнига таркибга ким чақирилиши ҳозирча номаълум.

Самвел Бабаян терма жамоанинг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди

Кун янгиликлари
Шимолий Корея танглиги: АҚШ бу таҳдид олдида чорасизми?
19:52 / 22.04.2017 38638 Жаҳон
Ҳафталик: Олмазорга ташриф, ФСБ томошаси, Эрдўған ғалабаси, ҳайратда қолган Душанбе, янги қўмита ва ҳокимлар
19:47 / 22.04.2017 25137 Жаҳон
Беш мсье ва бир мадам: Франция президентлигига номзодлар ва уларнинг дастури
16:15 / 22.04.2017 6451 Жаҳон
Ўзбекистон-Туркманистон-Қозоғистон: янги учбурчак шаклланадими?
16:01 / 22.04.2017 35680 Ўзбекистон
Жигарни асраш учун нималарни билиш керак?
14:40 / 22.04.2017 38035 Жамият
Мбаппе Месси ва Роналдудан зўрроқ эканига 5 исбот
10:20 / 22.04.2017 34289 Спорт
Туркия Миллий суверенитет ва болалар кунини нишонламоқда
16:37 100 Жаҳон
Донбассда ЕХҲТ автомобилидаги портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди
16:22 316 Жаҳон
Элчи: Ўзбекистон Хитойда ахборот агентлиги очиши мумкин
Ҳавони табиий йўл билан тозаловчи энг яхши 10 ўсимлик
15:59 1137 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар