ЖАР БМТ Хавфсизлик кенгашидан Эронга зенит ракеталари сотишга рухсат сўради

Жаҳон 19 Март 2017 4963

Жанубий Африка Республикаси БМТ Хавфсизлик кенгашидан Эронга Umkhonto зенит ракеталарини сотишга рухсат беришни сўради, деб хабар бермоқда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги. 

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, агар бундай рухсат берилса, унда бу ЖАРнинг  Denel Dynamics компаниясининг энг йирик битими бўлади. Шартнома қиймати 118 млн долларга баҳоланмоқда. 2016 йилнинг декабрида Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон ва ЖАР мудофаа вазири Носививе Маписа-Нкакула ҳарбий соҳада ҳамфикрлик меморандумини имзолашганди.

Ўтган йил январда Эрон ядровий дастури бўйича келишув амалга оширилиши бошлангандан кейин Эрондан халқаро санкциялар олинганди. Бироқ Эронга нисбатан ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида бир қатор чекловлар сақланиб қолмоқда. Эронга ҳужумкор қурол турларини, жумладан, ҳарбий самолётлар, зарба берувчи вертолётлар, ҳарбий-денгиз кемалари, артиллерия қурилмалари, танк ва ракеталарни етказиб бериш учун БМТ Хавфсизлик кенгаши рухсати талаб этилади.  

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 27217 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 71432 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 29917 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 73355 Спорт
Тожикистонлик аёл ўз турмуш ўртоғи ва унинг яқинларини заҳарлаб келгани аниқланди
10:09 682 Жамият
Россия Банки раисининг ваколати яна беш йилга узайтирилди
Ёнғин хавфсизлиги мақсадида Лондондаги 5 та бинодан одамлар эвакуация қилинади
09:44 313 Жаҳон
Lenovo букилувчи ноутбук концептини намойиш қилди
Жонни Депп Трамп ҳақидаги ноўрин ҳазили учун узр сўради
09:34 1798 Жамият
Қатар араб давлатларининг талабларини нореал деб атади
09:07 2223 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар