Зидан: «Ҳар қандай футболчи каби Роналду ҳам захирага олиниши мумкин»

Спорт 19 Март 2017 9982

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зинеддин Зидан Испания чемпионатининг 28-тури доирасида «Атлетик»га қарши кечган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндаги ҳолат юзасидан фикрларини билдириб ўтди. У жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўйиннинг 79-дақиқасида майдондан олган ва унинг ўрнига Искони туширганди.

«Яна 11 тур қолди. Биз пешқадамлик қиляпмиз, аммо ҳали ҳеч нарса аниқ эмас.

«Реал» қийин кечган сафар ўйинида ғалаба қозонди. Рақиб бизга кўп муаммо туғдирди, аммо жамоамиз характер кўрсатди. Ҳали олдинда қийин ўйинлар кўплигини биламиз.

Бензема яхши ўйин ўтказди. Ўйин сўнгида 4-4-2 схемасига ўтишимизга тўғри келди.

Ўйинчи алмаштиришлар ҳақида тўхталадиган бўлсам, Роналду билан боғлиқ ҳолат ҳақида хавотир олишга ҳожат йўқ. Криштиану ҳам ҳар қандай футболчи каби захирага олиниши мумкин. У норози эмас, боиси, биз ғалаба қозондик. Мана шундай.

Жамоа 4-4-2 схемасига ўтиши учун Васкес майдонга туширилди. Шундай ҳолатда барча ҳимояда ҳаракатланади. Бу рақибдан ортга чекинишимизни билдирмайди. Ўз ўйинимизни мувозанатга солишни истагандим.

Бэйл, Роналду ва Бензема бугун кўп куч сарфлашди. Шунинг учун Криштиану ва Карим ўрнига Иско ва Моратани туширдик», – дея Зиданнинг сўзларини келтирган Marca.

Бундан олдинроқ Роналду «Атлетик»ка қарши ўйин вақтида захирага олингани учун норози бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
16:00 / 23.06.2017 27217 Ўзбекистон
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
12:46 / 23.06.2017 71432 Ўзбекистон
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 29917 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 73355 Спорт
Тожикистонлик аёл ўз турмуш ўртоғи ва унинг яқинларини заҳарлаб келгани аниқланди
10:09 682 Жамият
Россия Банки раисининг ваколати яна беш йилга узайтирилди
Ёнғин хавфсизлиги мақсадида Лондондаги 5 та бинодан одамлар эвакуация қилинади
09:44 313 Жаҳон
Lenovo букилувчи ноутбук концептини намойиш қилди
Жонни Депп Трамп ҳақидаги ноўрин ҳазили учун узр сўради
09:34 1798 Жамият
Қатар араб давлатларининг талабларини нореал деб атади
09:07 2223 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар