Аллегри «Барселона»дан жиддий таклиф олди

Спорт 20 Март 2017 6471

«Барселона» клуби раҳбарияти вакиллари «Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегрини билан музокара бошлаган. Premium Sport хабарига кўра, томонлар ўртасида туринликлар жамоасининг ЕЧЛ доирасида «Порту»га қарши биринчи ўйини олдидан алоқа боғланган.

Каталонияликлар жамоаси 49 ёшли мутахассисга 8,5 млн евро маош ва 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Агар у бу таклифни қабул қилса, «Барселона» «Ювентус» билан келишиб олиши қолади.

Айни пайтда Аллегри «Ювентус» билан шартномасини узайтирмаган.

Бундан олдинроқ у билан «Арсенал» клуби ҳам жиддий қизиқаётгани хабар қилинганди.

Аллегрининг ҳозирги жамоаси билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Маълумот учун, «Барселона» ЕЧЛнинг чорак финалида Аллегри бошқарувидаги «Ювентус»га рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликларнинг ҳозирги бош мураббийи мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилган. Жамоа раҳбарияти 1 июнь куни янги бош мураббий номини эълон қилишга ваъда берган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда илк бор онлайн таълим олиш имконияти пайдо бўлди
22:53 / 28.04.2017 11649 Жамият
Дайжест: Марказий Осиёдаги энг кучли армия, Америкача дўстлик, “Толибон”нинг баҳорги ҳужумлари ва бошқа муҳим хабарлар
21:49 / 28.04.2017 10982 Жаҳон
Қирғизистонда 30 апрель мотам куни деб эълон қилинди
18:08 1316 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги токзорга ташриф буюрди
Эксперт: Қозоғистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш вақти келди
17:49 272 Жамият
Фотожамланма: Ўзбекистон бўйлаб оммавий югуриш ғолиблари аниқланди
17:47 961 Жамият
АҚШ телеканали яна битта "Янги Зеландия"ни кашф қилди
17:10 1804 Жамият
Халқаро фан олимпиадаси: Ўзбекистон вакиллари медалларга эга бўлишди
17:08 1817 Жамият
Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг узумчилик билан шуғулланувчи йирик корхонасида бўлди
Мутахассис: Россияда мигрантларга нисбатан муносабат ёмонлашмоқда
16:16 6354 Жамият
Кўпроқ янгиликлар