«Барселона» «Реал»ни таъқиб этишда давом этади, «Атлетико» курашга қайтди

Спорт 20 Март 2017 9207

Испания Ла-лигасининг 28-туридан ўрин олган яна 5та учрашув бўлиб ўтди. Асосий эътибор «Камп Ноу»даги учрашувга қаратилди.

Ўз уйида «Валенсия»ни қабул қилган «Барселона» аввалига тўп ўтказиб юборди, кейин Луис Суарес ва Лионель Месси томонидан киритилган голлар эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди. 44-дақиада Мангальяга қизил карточка кўрсатилиб, жамоа дарвозасига пенальти белгиланиб, Месси уни аниқ амалга оширди. Бироқ собиқ «барсачи» Мунир биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалардаёқ ҳисобни тенглаштирди.

Бутун бўлимни бир киши кам бўлиб ўтказган, «Валенсия» иккинчи бўлимда рақибга дош бера олмади. Месси ва Андре Гомеш томонидан киритилган голлар Энрике шогирдларига навбатдаги уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» ҳисобидаги очколар сони 63тага етди. Эндиликда жамоа «Реал»дан икки очко ортда қолмоқда. Аммо мадридликлар битта ўйин кам ўтказишган.

Ушбу турдан ўрин олган яна бир марказий учрашув Мадридда бўлиб ўтди. Унда «Атлетико» «Севилья»ни қабул қилди.

Диего Годин, Антуан Гризманн ва Кокенинг голларига Корреа фақатгина сўнгги дақиқаларда бир гол билан жавоб қайтара олди холос.

Ушбу ғалабадан кейин «Атлетико» очколари сонини 55тага етказиб олди. Энди Симеоне шогирдлари «Севилья»дан (57 очко) 2 очкога ортда бормоқда.

Шунингдек бу турда яна икки учрашув бўлиб ўтди. «Сельта» «Депортиво» меҳмони бўлиб, ғалаба билан қайтган бўлса, «Спортинг» «Гранада»ни мағлуб этиши учун 7 дақиқа ичида 3та гол киритиши етарли бўлди.

Испания Ла-лигаси, 28-тур

Барселона – Валенсия 4:2 (2:2)
Голлар:
 Суарес (35), Месси (45, пенальти, 52), Андре Гомеш (89) – Мангаля (29), Мунир (45+1).
Барселона: тер Штеген, Суарес, Пике, Умтити, Иньеста, Маскерано, Ракитич (Серджи Роберто, 65), Рафинья (Андре Гомеш, 74), Бускетс, Неймар, Месси.
Валенсия: Диего Алвес, Мангаля, Гарай, Гайя, Жоау Канселу (Баккали, 84), Парехо, Перес, Орельяна (Абденнур, 46), Солер, Монтойя, Мунир (Дзадза, 73).
Огоҳлантиришлар: Перес (24), Мангаля (39), Парехо (43), Иньеста (67), Андре Гомеш (77), Месси (86), Монтойя (90+1).
Четлатиш: Мангаля (44).

Атлетико – Севилья 3:1 (1:0)
Голлар: Годин (37), Гризманн (61), Коке (77) – Корреа (85).
Атлетико: Облак, Савич, Филипе Луис, Врсалько (Хуанфран, 2), Годин, Сауль, Габи, Феррейра Карраско (Гайтан, 83), Коке, Гризманн, Гамейро (Торрес, 63).
Севилья: Рико, Рами, Лангле (Йоветич, 46), Эскудеро, Меркадо, Нзонзи, Сарабия (Иборра, 64), Витоло, Насри, Мариано, Бен-Йеддер (Корреа, 64).
Огоҳлантиришлар: Эскудеро (23), Филипе Луис (40), Сарабия (47), Феррейра Карраско (55), Меркадо (60), Годин (66), Торрес (82).

Депортиво – Сельта 0:1 (0:0)
Гол: 
Аспас (74).
Депортиво: Люкс, Хуанфран, Аррибас, Альбентоса, Луизинью, Бергантиньос, Москера, Гама (Хиль, 60), Борхес, Фажр (Чолак, 77), Хоселу (Андоне, 66).
Сельта: Альварес, Мальо, Кабраль, Ронкалья, Кастро, Радоя, Эрнандес, Аспас, Васс (Хосабед, 87), Бонгонда (Систо, 71), Гвидетти (Бовю, 12).
Огоҳлантиришлар: Кабраль (14), Луизинью (56), Мальо (65), Люкс (75), Москера (80), Эрнандес (83), Систо (86), Чолак (90).

Спортинг Хихон – Гранада 3:1 (0:0)
Голлар: 
Траоре (60), Бабен (64), Кармона (67) – Ингасон (51).
Спортинг Хихон: Мариньо, Дуглас Перейра, Хорхе Мере, Бабен, Канелья, Альварес, Микель Весга, Родригес (Траоре, 56), Кармона, Кастро (Нди, 80), Бурги (Лопес, 84).
Гранада: Очоа, Фулькье, Сонье, Ингасон, Сильва, Куэнка (Кравец, 67), Карсела-Гонсалес, Агбо, Ангбан (Серджи Сампер, 76), Перейра, Бога (Малле, 76).
Огоҳлантиришлар: Ангбан (37), Фулькье (60), Дуглас Перейра (65), Ингасон (81), Малле (86), Хорхе Мере (90).

Леганес – Малага 0:0
Леганес: Яго Эррерин, Бустинса, Мантовани, Сиовас, Тито (Саму, 60), Моран, Перес, Рико, Эль-Жар (Лопес, 68), Шимановски (Мачис, 86), Герреро.
Малага: Камени, Росалес, Эрнандес, Льоренте, Хуан Карлос, Форнальс, Родригес (Дуда, 86), Камачо, Чори Кастро (Хони Родригес, 62), Сандро Рамирес (Кеко, 70), Шарлес.
Огоҳлантиришлар: Бустинса (29), Тито (32), Росалес (34), Моран (50), Шарлес (59), Перес (60).

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3331 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36897 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46759 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83924 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 1031 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2810 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4992 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1601 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 719 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1484 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар