Дания 183 йил ичида биринчи марта ташқи қарзини тўлиқ узди

Иқтисодиёт 20 Март 2017 4950

Дания 20 март куни 183 йил ичида биринчи марта хорижий валютадаги ташқи қарзини тўлиқ узди. У қарзи бўйича охирги 1,5 млрд долларлик тўловни амалга оширди. Бу ҳақда Дания молия вазирлиги берган маълумотда айтилган.

Маълумотда айтилишича, Дания томондан тўпланган молиявий захиралар мамлакат охирги йилларда хорижий валютадаги қарзлардан воз кечиб, мавжудлари бўйича қарзини узишга етарлича миқдорда бўлган.

"Дания ҳозирда ташқи қарзларга эга эмаслиги тарихий воқеадир. Бу кун биз мамлакатнинг онгли ва масъулиятли иқтисодий сиёсатига таҳсин айта олишимиз мумкин бўлган кундир", деб айтди Дания молия вазири Кристиан Енсен.

Енсеннинг қўшимча қилишича, вазирликнинг баҳолашича, Дания аҳолиси қариши сабабли 2030 йилдан 2050 йилгача мураккаб даврни бошдан кечириб, бюджет дефицитига дуч келиши мумкин. Вазирнинг айтишича, мамлакат юқори кредит рейтингига путур етмаслиги учун бу синовга тайёрланиши керак.

Дания марказий банки маълумотларига кўра, Дания биринчи хорижий қарзини 1757 йилда Амстердам ва Гамбургдаги банкирлардан олган. Дания 1834 йилдан то бугунги кунгача хорижий валютадаги қарзини тўлиқ узолмай келган.

Даниянинг миллий валютадаги ички қарзи 2016 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, 635 млрд кронни  (92 млрд доллар) ташкил қилган, бу қиймат мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 23 фоизига тўғри келади. Дания бу қийматнинг 40 фоизини хорижий инвесторлардан қарзга олган. 

Кун янгиликлари
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 29801 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 40102 Ўзбекистон
«У менинг кумирим». Неймар бу гаплардан кейин ҳам «Барселона»дан кетадими?
15:15 612 Спорт
Россияда мессенжерлар фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди
Андижонда ярим килограммга яқин марихуана сақлаган шахс аниқланди
15:12 503 Жамият
Сеул: КХДР иқтисодиёти санкцияларга қарамай тез суръатларда ривожланмоқда
Бухорода аёл турмуш ўртоғи туфайли ўз жонига қасд қилди
14:42 5669 Жамият
Qualcomm Apple билан можаро фонида жуда катта йўқотишларга дуч келди
Шавкат Мирзиёев Ангренга борди
Air France қошида Joon бюджетли авиакомпанияси очилади
Кўпроқ янгиликлар