ХХР раиси Си Жингпин ва АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Пекинда бўлиб ўтган учрашувида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари борлиги қайд этилган. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари в.б. Марк Тонер маълум қилган.

У тарқатган баёнотда айтилишича, Америка бош дипломатининг Хитой етакчиси билан суҳбати 30 дақиқа давом этган. Томонлар "Америка-Хитой муносабатларини ривожлантириш"ни муҳокама қилишган. 

Тонернинг сўзларига кўра, Си Жингпин ва Рекс Тиллерсон "Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасида ҳамкорлик қилиш учун қулай имкониятлар бор"лигини таъкидлашган. Шу билан бирга, "икки ммлакат ўртасида турли қарашлар мавжудлиги, улар келгусида ҳам сақланиб қолинишини қайд этишган", - дея қўшимча қилган АҚШ давлат департаменти расмий вакили. 

Бундан ташқари, Тиллерсон, АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси билан бўлғуси икки томонлама муносабатларни белгилаб берувчи муҳокамаларни ўтказиш учун "юзма-юз" учрашишни сабрсизлик билан кутаётганини таъкидлаган. 

Аввалроқ, ОАВ Оқ уйдаги манбаларга таянган ҳолда олий даражадаги Америка-Хитой саммити Трампнинг Флорида штатидаги "Мар-а-Лаго" мулкида 6-7 апрель кунлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилган эди. 

Ўз навбатида Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер учрашув айни шу муддатда бўлиб ўтишини тасдиқлашга вақтли экани, аммо унга тайёргарлик давом этаётганини маълум қилди.