Эрдўған Туркияга нима учун Олимпиада мезбонлиги берилмаслигини билишини айтди

Жаҳон 20 Март 2017 10544

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сиёсат ва спортга параллел баҳо берди. У Истанбулда футболга бағишланиб ўтказилган халқаро саммитда чиқиш қилиб, сиёсат ва спортда ўхшаш жиҳатлар борлигини, рақобат ва мусобақа бу соҳаларни умумийлаштириш ҳақида айтиб ўтган.

«Сиёсатда ҳам ғалаба қозониш футболдагига ўхшайди. Бунинг учун жамоавий иш олиб бориш керак. Кучли жамоани шакллантириш керак бўлади. Агар олдиндан ўйланмаган қадамлар ташланса, тўғри тактика ва стратегия танланмаса, спортда ҳам ғалаба эҳтимоли жуда паст бўлади. Худди шундай таърифни сиёсатчилар ва партиялар фаолиятига ҳам қўллаш мумкин», - деган Туркия президенти.

У сиёсатда биринчи босқичда сайловларда ғалаба қозониш кераклиги, шундан сўнг сайловчилар олдидаги мажбуриятлар бажарилиши лозимлиги ҳақида гапирган.

Президент зўравонлик ва адолатсизлик спортга қандай таъсир кўрсатса, ёлғонлар, туҳмат ва фактларнинг бузиб кўрсатилиши сиёсий рақобат муҳитига шундай таъсир кўрсатишини қайд этиб ўтган. 

«Афсуски, бундай ҳолат Туркия сиёсатида тез-тез кузатилади. Мен ўзимнинг 40 йиллик фаолиятимда халққа хизмат қилишга ва сиёсатдаги бундай ҳолатларга қарши туришга уриндим», - деган у.

Эрдўған Туркия ҳукумати спортдаги ноҳақликлар даражасини камайтириш учун зарур чоралар кўришга тайёрлигини маълум қилган.

«Бунинг учун мамлакат қонунчилигига ўзгартиршлар киритилиши режалаштирилган. Ўзгаришлар лойиҳаси мамлакат футбол федерацияси ва клублар раҳбарияти билан келишган ҳолда тузилади. Ўйлайманки, парламент ҳам бундай ўзгаришларни эътирозсиз қабул қилади», - деган президент. 

Туркия президенти халқаро спорт тизимидаги иккиёқлама стандартларга тўхталган ва бу ҳолатни танқид қилган.

«Туркияда шу вақтгача Олимпия ўйинлари ўтказилмади, бунинг сабабини биламиз. Саҳна ортида жиддий ўйинлар кетади», дея қайд этган Эрдўған.

У Туркия ўз вақтида Олимпиадани қабул қилиш шартларини бажарган бўлсада, рад этилганини эслаган. Олимпиада ўрнига Туркияга аввал ҳам ўтказилган мусобақа мезбонлиги берилган.

Кун янгиликлари
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 29801 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 40102 Ўзбекистон
«У менинг кумирим». Неймар бу гаплардан кейин ҳам «Барселона»дан кетадими?
15:15 612 Спорт
Россияда мессенжерлар фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди
Андижонда ярим килограммга яқин марихуана сақлаган шахс аниқланди
15:12 503 Жамият
Сеул: КХДР иқтисодиёти санкцияларга қарамай тез суръатларда ривожланмоқда
Бухорода аёл турмуш ўртоғи туфайли ўз жонига қасд қилди
14:42 5669 Жамият
Qualcomm Apple билан можаро фонида жуда катта йўқотишларга дуч келди
Шавкат Мирзиёев Ангренга борди
Air France қошида Joon бюджетли авиакомпанияси очилади
Кўпроқ янгиликлар