Европада мавжуд клублар таркибида тўп сурувчи футболчиларга қараб энг қария жамоалар номи аниқланди.

CIES Football Observatory ташкилоти олиб борган тадқиқотларга кўра, Европанинг энг кекса футболчилардан иборат жамоаси дея Италиянинг «Кьево» клуби эътироф этилди (ўртача 32,09 ёш). Вероналиклардан кейинги ўринни Кипрнинг «Ларнака» (31,87 ёш) ва «Неа Саламис» (30,38 ёш) жамоалари банд этишди.

Энг қари жамоалар сафида Европанинг кучли бешлик чемпионатлари вакиллари орасида «Вест Бромвич» 5 (30,03 ёш), «Уотфорд» 11 (29,64 ёш), «Ювентус» 13 (29,55 ёш), «Сток Сити» 21 (29.28 ёш), «Кальяри 22 (29,26 ёш), «Кан» 28 (29.12 ёш), «Манчестер Сити» 39 (28,89 ёш), «Бавария» 59 (28,41 ёш), «Лестер» 64-ўринни (28,8 ёш) эгаллаб турибди. Шунингдек юқори 100талик рейтингдан 99-ўрин билан «Интер» (27,8 ёш) ҳам жой эгаллаган.

Россиядан энг қария жамоа «Оренбург» бўлиб турибди. Вадим Афонин тўп сурадиган жамоа рейтингда 10-ўринда бормоқда. Оренбургликларнинг ўртача ёши 29,7ни ташкил қилмоқда.