Исроилнинг Россиядаги элчиси Гари Корен Россия ТИВга чақиртирилди. ТИВ расмийси Михаил Богдановнинг маълумот беришича, бунга Исроил Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан 17 март куни Суриянинг Пальмира шаҳридаги объектларга ҳужум қилгани сабаб ҳисобланади.

«Ҳа. Биз элчидан бунга изоҳ сўраймиз», деган у журналистларга.

17 март куни Исроилнинг ҲҲК самолётлари Суриядаги бир неча ҳудудга ҳужум қилиб, зенит ракеталари томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда кейинроқ Исроил мудофаа армияси ўз баёнотида маълум қилди.

19 март куни Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман агар Сурия ўзининг ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимини яна бир бор яҳудий мамлакатининг ҳарбий ҳаво кучларига (ҲҲК) қарши ишлатса, ушбу тизимни йўққа чиқаришини айтиб таҳдид қилди. 

20 март куни The Times of Israel газетаси Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари Сурия—Ливан чегарасида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати билан боғлиқ марраларни забт этгани ҳақида хабар берди.