Jaguar дунёдаги энг тезкор йўлтанламасни тақдим этади

Технология 20 Март 2017 4933

Jaguar компанияси F-Pace йўлтанламасининг спортча модификацияси синовига киришди. Фотожосуслар автомобилни яширинча суратга туширишди. Кадрлар Autocar нашри томонидан эълон қилинди. Машиналар сотуви 2018 йилда бошланади.

Суратларга кўра, янгилик анча тажовузкор дизайнга эга бўлади. Йўлтанламас катта ҳаво панжаралари, ғилдирак дисклари ва спойлерга эга. Унга V8 5,0 литрли бензин двигатели ўрнатилади. Моторнинг қуввати 570 от кучига тенг. Йўлтанламас соатига 100 километр тезликка 4 сонияда етиши мумкин. Шу тариқа, F-Pace SVR ўз синфидаги энг тезкор автомобилга айланади.

Англия бренди тарихидаги биринчи йўлтанламас - Jaguar F-Pace 2016 йилнинг ёзида сотувга чиқарилган бўлиб, уни бешта турли нусхасида сотиб олиш мумкин: Pure, Prestige, Portfolio, R-Sport ва S.

Автомобиль IQ негизида яратилган. F-Pace’нинг барча модификациялари саккиз поғонали автоматик узатмалар қутиси ва тўла узатма тизими билан жиҳозланган. Бошланғич йўлтанламас Ingenium оиласидаги дизелли двигателга эга. 2,0 л ҳажмли агрегат 180 от кучини беради. Бундан ташқари, дизелли нусхалар ҳажми 3,0 л. бўлган ва 300 от кучилик V6 моторига эга. Энг кучли дизелли F-Pace соатига 100 километр тезликка 6,2 сонияда етади.

F-Pace’нинг бензинли нусхалари 3,0 литрли бензинли V6’га эга ҳамда 340 ёки 380 от кучини бериши мумкин. Сўнггиси фақатгина F-Pace’нинг First Edition нусхасига тегишли бўлиб, бунда автомобиль соатига 100 километр тезликка 5,5 сонияда чиқиши мумкин. Бундай вариантнинг максимал тезлиги электроника томонидан соатига 250 километр тезлик билан чекланган.

Jaguar F-Pace тезкорлик билан тўхташ тизими, пиёдларни фарқлаш функцияси, ҳаракатланиш йўлагидан чиқиб кетишдан огоҳлантирувчи тизим, ҳаракатланиш йўлагида қолиш тизими, йўл белгиларини фарқлаш функцияси, шунингдек ҳайдовчи ҳолатини таҳлил қилиш тизими билан ҳам жиҳозланиши мумкин.

 

Кун янгиликлари
Таниқли ўзбек иқтисодчиси эркин конвертацияни киритиш ҳақида
Samsung Galaxy S8 ва S8+ расман намойиш этилди
Россияда иш вақтида майиб бўлган мигрантларга товон пули тўланади
Томорқага баҳорги картошка, карам ва помидор экишнинг оддий усули
21:14 / 29.03.2017 18680 Жамият
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 5551 Жамият
«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида Наврўз тантаналари бўлиб ўтди
09:25 / 29.03.2017 3239 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 26849 Ўзбекистон
Мессининг дисквалификация қилинишига ким бош-қош бўлгани маълум бўлди
15:34 95 Спорт
Ўзбекистон делегацияси Парижда Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари иштирокидаги учрашувда
Хорижда яшовчи турклар референдумда фаол қатнашаётгани маълум бўлди
15:22 129 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар