Кекса японларга машина ҳайдашдан воз кечишлари учун антиқа таклиф билдирилди

Жаҳон 20 Март 2017 5984
Фото:AFP/GETTY IMAGES

Японияда кекса одамларга ҳайдовчилик гувоҳномасидан воз кечиш ўрнига дафн хизматларига чегирма олиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда "Би-би-си" телекомпанияси хабар бермоқда

Япония ҳукумати шу тариқа пенсия ёшидагиларни автомобиллар ҳайдашдан қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Айчи шаҳридаги дафн билан шуғулланувчи компаниялардан бири ҳайдовчилик гувоҳномаларидан воз кечиш ўрнига ўз хизматлари учун 15 фоизлик чегирма таклиф қилмоқда. Ушбу таклифдан фойдаланмоқчи бўлганлар ҳайдовчилик гувоҳномаларини полиция бўлимига топширганларини тасдиқлашлари керак бўлади. Ушбу чегирма пенсионернинг оила аъзоларига ҳам татбиқ қилиниши мумкин.

Бу чора Японияда кекса ёшдаги ҳайдовчилар иштирокида автофалокатлар кўпайиб кетгани билан шартланган. Японияда охирги ўн йил ичида 75 ёшдан катта ҳайдовчилар сони 2 маротаба кўпайган, 2015 йилда эса улар сони 4,8 млн кишини ташкил қилган. Жорий йилда улар иштирокида ўлим билан якунланган авариялар миқдори ошгани қайд қилинган.

Япониянинг кўплаб вилоятларида пенсионерларнинг машина ҳайдашдан воз кечишлари таксига чегирмалар ёки умумий ҳаммомларга боришга имтиёзлар бериш ёрдамида рағбатлантирилади.  

Британиялик олимлар ўтказган тақиқотларга  кўра, кекса ёшдаги ҳайдовчилар ёшлардан кўра 3-4 марта камроқ аварияга учрайдилар.

Кун янгиликлари
Халқаро бухгалтерияни MERIT EDUCATION’да Фаридун Одилов билан ўрганинг
14:25 3636 Жамият
Apple Disney’ни сотиб олиши мумкин
Chevrolet Cruze ва Tracker моделлари Ravon бренди остида Россияга қайтиши мумкин
Австрияда мигрантлар учун тил ўрганиш курслари ва бурқа тақиқлови тўғрисидаги қонун тасдиқланди
22:25 96 Жаҳон
Мирзиёев рамзий тугмани босди: Навоийда олтин қазиш заводи қурилиши бошланди
Токио марказида ернинг бир квадрат метр баҳоси 457 минг долларга етди
Ўзбекистондаги деҳқон бозорларининг аксари санитария ва гигиена нормаларига жавоб бермайди
Нукусда «Профилактика куни»: 42 та майда талон-тарожликнинг олди олинди
22:02 217 Жамият
Исроил компанияси биринчи бўлиб автоматлаштирилган дрон яратганини маълум қилди
Ўзбекистон ва Хитой киночилик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаштиради
Кўпроқ янгиликлар