Марғилонда байрам

Ўзбекистон 20 Март 2017 3654

Бой миллий анъана ва қадриятларимиз, гўзал урф-одатларимизнинг амалий намунаси, фусункор баҳорнинг кўрки саналган “Наврўз” умумхалқ байрами бугун бутун юртимиз бўйлаб ўзгача шукуҳ, чексиз ҳаяжон, кўтаринки кайфиятда кезиб юрибди. 

Эрта тонгдан ҳамиша навқирон ва қўҳна юрт саналган Марғилоннинг файзли кўчалари қатори Ёшлар ҳиёбони ҳам ана шу қутлуғ байрам муносабати билан юрагида кўклам қувончи мавж ураётган олов қалбли ҳамюртларимиз билан тўлди. Шаҳардаги  бир қатор ибратли ва намунали дея ном олган маҳаллалардан ташриф буюрган сочу соқоллари кўнгли каби оппоқ нуроний отахонлар, сувратию сийратидан нур ёғилиб турадиган ҳожи оналарнинг дуойи фотиҳалари эса айёмга янада ўзгача руҳ бағишлади. 

Дунёдаги жамики шодлик, меҳру оқибат, тинчлик ва фаровонлик туйғулари кўнгиллардан кўзларга, юзларга кўчгандек гўё. Қалбидаги бор қувончини варрагига қўшиб юксак самоларга баланд парвоз эттираётган, айниқса хиёбонда ташкил этилган турли аттракцион ва арғимчоқларда мириқиб учаётган бир-биридан ширин болажонларни кўрган кишининг вужуди эса алланечук ҳаяжондан ҳапқириб кетади, беихтиёр бир зумга бўлсада болалик чоғларига қайтгандек бўлади, чарчоқларини унутади... Байрам ярмаркалари дастурхонларини безаб турган сумалак, кўк сомса, кўк чучвара каби бир-биридан лаззатли баҳорий таомлар эса ўзининг ёқимли ҳиди билан киши иштаҳасини қитиқлаб юборади. 

Бир томонда Марғилоннинг юзи, гўзал ҳусни саналган жилвакор хонатласу адрас каби миллий либослари хушбичим қоматига ярашган, бошларига баҳордек барқ уриб турган ироқи дўппилар кийиб олган кумушбибидек лобару дилбар қизлар бой миллий этнографик қўшиқларимиздан дурдоналар хиргойи қилиб, кўнгилларга янада ўзгача қувонч улашишган бўлса, яна бир томонда эса ота-боболаримиздан мерос бўлган оппоқ яктагу чопонлар кийган белида белбоғи бор алпқомат йигитлар ўзбек миллий ўйинларимиздан саналган арқон тортиш мусобоқасида ўзаро беллашдилар.  

Байрам дастури вилоят, шунингдек пойтахтдан ташриф буюрган эл ардоғидаги бир гуруҳ хонандаларнинг дилтортар хонишлари, қизиқчию аскиячиларнинг кўнгилочар хандалари билан янада сермазмун тарзда ўтди. Шаҳардаги арчазор хиёбонида эса айём муносабати билан 100 килограмм миқдорида палов тайёрланиб, шаҳардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд  оилалаларга тарқатилди. 

Шу куни байрам муносабати билан шаҳар ичи йўловчи ташиш транспортлари йўловчиларга бепул ҳамда беминнат хизмат кўрсатди. 

 

Кун янгиликлари
Дайжест: Янги ҳокимлар, Кореяга бориш осонлашиши, мобиль алоқа учун сўмда тўлов, Обаманинг қайтиши ва куннинг бошқа хабарлари
20:52 / 25.04.2017 28328 Жаҳон
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 39173 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 33615 Ўзбекистон
Мобиль алоқа хизмати учун тўловлар сўмда амалга оширилади
14:44 / 25.04.2017 55563 Ўзбекистон
Kun.uz Наманганга боради. Вилоят ҳокими учун саволлар қабул қилинади
12:45 / 24.04.2017 15832 Жамият
Доналд Трамп: «Ёлғон маълумотларга эмас, менга ишонинг»
12:48 74 Жаҳон
Жанубий Корея фуқаролари THAAD мажмуаларини норозилик билан қарши олишди
12:37 513 Жаҳон
Абдулазиз Комилов Мавлуд Човушўғли билан учрашди
«Пахтакор» раҳбариятида ўзгариш бўлгани тасдиқланди
12:31 1047 Спорт
Эрдўған: Асад президент бўлиб қолар экан, Сурия ихтилофини ҳал қилиб бўлмайди
12:18 555 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар