Ироқнинг Мўсул шаҳрида ИШИДнинг келиб чиқиши россиялик бўлган етакчиси йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Ироқ ҳарбий разведкасига иқтибос келтирган ҳолда IraqiNews.com. Россиялик ва ИШИДнинг яна беш нафар хорижий етакчиси коалиция авиацияси ҳужумидан кейин йўқ қилинган.

Ироқ разведкаси хабарида маълум қилинишича, россияликнинг исми Абдул-Карим (Абу Шамир) ал-Русий бўлган. У жангарилар батальонидан бирига қўмондонлик қилган.

Йўқ қилинган жангарилардан бири француз, иккиси марокашлик, яна бири турк ва Британия фуқаролигига эга жазоирлик бўлган.