Парижда полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди

Жамият 20 Март 2017 2402

Франция полицияси Парижда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан зўравонликка қарши намойишга чиққанлар билан тўқнашувда кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди. Тартибсизликлар оқибатида уч киши қўлга олинди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги.

Аниқлик киритилишича, полициячилар газни ниқоб таққан намойишчиларга қарши ишлатган. Уларнинг бир қисми қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнакларни тақиб олган ҳамда қўлларида анархистлар байроғи бўлган.

Тўқнашувлар вақтида икки нафар полициячи енгил жароҳат олди, улар касалхонага етказилган. Намойиш давомида бир неча банкка қарашли бўлинмалар ойналари синдирилди.

Бир неча минг киши якшанба куни Париж кўчаларига чиқди. Намойишчилар қўлида “Адолат ва қадр-қиммат, полиция зўравонлигини тўхтатинг” ёзувли катта байроқ бўлган. Ўша ерда полиция зўравонлиги қурбони бўлган 13 инсон суратлари ҳам бўлган. 

Франс Пресс маълумотига кўра, акцияда тахминан 7,5 минг киши қатнашган, улар шаҳар марказидаги Республика Майдонида йиғилган.

Франциядаги янги тартибсизликларга 2 февраль куни Париж шимолидаги Оне-су-Буада рўй берган ҳодиса сабаб бўлди, ўшанда полициячилар кўчада Тео исмли йигитни ҳужжатларни текшириш мақсадида тўхтатишган. Оқибатда жанжал бошланган, полиция куч ишлатди, йигит эса жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. Полициячилардан бирига зўрлаш айблови қўйилди, яна уч нафари тил бириктирган ҳолда зўравонлик қилишда гумонланмоқда. Тео касалхонада икки ҳафта бўлганидан кейин уйига қайтиб кетган.

Кун янгиликлари
Дайжест: Янги ҳокимлар, Кореяга бориш осонлашиши, мобиль алоқа учун сўмда тўлов, Обаманинг қайтиши ва куннинг бошқа хабарлари
20:52 / 25.04.2017 28328 Жаҳон
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 39173 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 33615 Ўзбекистон
Мобиль алоқа хизмати учун тўловлар сўмда амалга оширилади
14:44 / 25.04.2017 55563 Ўзбекистон
Kun.uz Наманганга боради. Вилоят ҳокими учун саволлар қабул қилинади
12:45 / 24.04.2017 15832 Жамият
Доналд Трамп: «Ёлғон маълумотларга эмас, менга ишонинг»
12:48 74 Жаҳон
Жанубий Корея фуқаролари THAAD мажмуаларини норозилик билан қарши олишди
12:37 513 Жаҳон
Абдулазиз Комилов Мавлуд Човушўғли билан учрашди
«Пахтакор» раҳбариятида ўзгариш бўлгани тасдиқланди
12:31 1047 Спорт
Эрдўған: Асад президент бўлиб қолар экан, Сурия ихтилофини ҳал қилиб бўлмайди
12:18 555 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар