2017 йил 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида меҳнат ярмаркалари” ташкил этилади. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур меҳнат ярмаркалари доирасида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият олиб бораётган компания, корхона, ташкилот ва муассасалар, давлат ташкилотлари хусусан, “UNICON.UZ”, “UZINFOCOM” каби марказлар, шунингдек алоқа операторлари ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этиши режалаштирилган.

Ярмарка давомида иштирокчилар нафақат бўш иш ўринлари билан танишишлари, балки ўз бизнесларини бошлаш истагида бўлганларга мавжуд солиқ имтиёзлари билан танишиш ҳамда тегишли кредитлар ажратилишида яқиндан кўмаклашиш учун солиқ органлари ва тижорат банклари томонидан бевосита тадбир жойида амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Меҳнат ярмаркаларида иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва соҳаларидаги кадрлар истеъмолчилари ва иш берувчиларининг ахборот–коммуникация технологиялари йўналишидаги талабидан келиб чиқиб, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг 2,4 минг нафар балавриат ва магистр битирувчилари ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасига бириктирилган касб-ҳунар коллежларининг 22 минг нафар битирувчилари иштирок этиши кўзда тутилган.

Меҳнат ярмаркалари қуйидаги манзиллар бўйича ташкил этилади:

Тошкент ш. ва Тошкент в.: Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) (Тошкент ш., Амир Темур шох кучаси, 108-уй), тел. (371)-238-43-57;

Самарқанд: ТАТУ Самарқанд филиали (Самарқанд ш., Шохруҳ Мирзо кўчаси, 37а-уй) тел. (366) 234-42-10;

Фарғона: ТАТУ Фарғона филиали (Фарғона ш, Мустақиллик кўчаси, 185а-уй) тел. (373) 244-44-44;

Қашқадарё: ТАТУ Қарши филиали (Қарши ш., Бешкент трассаси 3 км), 
тел. (375) 221-12-08;

Хоразм: ТАТУ Урганч филиали (Урганч шахри, Ал-Хоразмий кўчаси, 110-уй), тел. (362) 224-52-52;

Коракалпоғистон Республикаси: ТАТУ Нукус филиали (Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 74-уй), тел. (361)222-14-41;

Наманган: Наманган шаҳар транспорт ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи (Наманган шаҳри, 8-март кўчаси, 6-уй), тел. (369) 227-12-61;

Андижон: Андижон ахборот технолоогиялари касб-ҳунар коллежи (Андижон шаҳри, Лев Толстой кўчаси, 36-уй), тел. (374) 226-03-55;

Бухоро: Жондор саноат, транспорт ва алока касб-ҳунар коллежи (Жондор шаҳри, Махмуд Таробий кўчаси, 1-уй), тел. (365) 223-04-40;

Жиззах: Жиззах шаҳар транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи (Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 259-уй), тел. (372) 226-21-84;

Навоий: Навоий информатика ва электрон саноати касб-ҳунар коллежи (Навоий шаҳри, Ғалаба шох кўчаси, 228-уй), тел. (436) 223-82-82;

Сурхондарё: Термиз ахборот технологиялари ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи (Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 41-уй), тел. (376) 223-46-84;

Сирдарё: Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи (Гулистон шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 49-уй), тел. (367) 235-00-10.