Россиянинг НАТО бўйича доимий вакили Александр Грушко маълум қилдики, Россия альянсга янги таҳдидларга қарши ҳамкорлик қилиш, шунингдек ҳарбий фаолият бўйича музокаралар ўтказишни таклиф этади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тақратди.

«Турли даражалардаги мавжуд алоқалар етарли эмас… Бизнинг НАТОдаги ҳарбий вакилларимизда мулоқотни йўлга қўйиш учун бир қатор аниқ таклифлар мавжуд», — деган у.

Грушконинг қайд этиб ўтишича, бундай таклифлар сирасига ҳарбий фаолият бўйича музокаралар ўтказиш ҳамда янги таҳдидларни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик қилиш кабилар киради.

Шу билан биргаликда, унинг фикрича, «НАТО ҳозирча бундай шаклдаги мулоқот учун тайёр эмас».

«Бу йўналишдаги қадамлар қўйилган, аммо афсуски, НАТО Варшава саммитида (2016 йилги - таҳр) қабул қилинган қарорлар мафкурасидан чиқиб кета олмаяпти», — деган у.

Бундан олдинроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг йиллик ҳисоботида Россия билан мулоқотнинг давом эттирилиши муҳимлигига урғу қаратганди.