Samsung Galaxy S8 ранглари ва нархи маълум қилинди

Технология 20 Март 2017 17979

Таниқли журналист Эван Бласс “твиттер”даги саҳифасида Samsung Galaxy S8 ва S8 Plus сирлари билан бўлишди. Маълум бўлишича, янги қурилмалар уч рангда чиқарилади: “қора осмон”, “кулранг орхидея” ва “арктика кумуши” (Black Sky, Orchid Grey and Arctic Silver).

Шунингдек янги смартфонларнинг тахминий нархи ҳам маълум бўлди: Samsung Galaxy S8 Европада харидорларга 799 евродан таклиф этилса, Galaxy S8 Plus’ни эса 899 еврога сотиб олиш мумкин бўлади. Бу эса дунё бўйлаб янги қурилмаларнинг нархи минг доллардан кўпроқни ташкил этиши мумкинлигидан дарак беради.

 

Кўпроқ янгиликлар