Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти билан табрик алмашди

Ўзбекистон 20 Март 2017 5603

Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ҳиндистон президенти Пранаб Мукержи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

«Сиз Жаноби Олийларига, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларимни йўллашдан ғоят мамнунман.

Ҳиндистон билан Ўзбекистон ўртасида кўп асрлик дўстлик ва ҳамкорлик ришталари мавжуд. Ҳамкорлигимиз икки томонлама асосда, шунингдек, бутун дунёда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, халқларимиз тараққиёти ва фаровонлиги йўлида халқаро форумлар доирасида изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлайман. Ўтган 25 йил давомида биз янада яқинлашдик ва стратегик шериклик муносабатларимиз ўзаро манфаатли барча соҳаларда мустаҳкамланди», дейилган Ҳиндистон президенти қутловида.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз қутловида дунёдаги долзарб масалалар юзасидан икки мамлакатнинг сиёсати ва позицияси яқинлигини, БМТ ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириш Ўзбекистон билан Ҳиндистон манфаатларига мос келишини таъкидлаган.

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон барча йўналишлар, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни янада кенгайтириш, бунинг учун мавжуд улкан салоҳиятдан тўлиқ фойдаланишга тайёр» эканини қайд этган.
Ўзбекистон Президенти икки мамлакат биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан тенг ҳуқуқли ва узоқ муддатли ҳамкорликни Ўзбекистон ва Ҳиндистон халқлари манфаатлари йўлида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда илк бор онлайн таълим олиш имконияти пайдо бўлди
22:53 / 28.04.2017 11649 Жамият
Дайжест: Марказий Осиёдаги энг кучли армия, Америкача дўстлик, “Толибон”нинг баҳорги ҳужумлари ва бошқа муҳим хабарлар
21:49 / 28.04.2017 10982 Жаҳон
Қирғизистонда 30 апрель мотам куни деб эълон қилинди
18:08 1316 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги токзорга ташриф буюрди
Эксперт: Қозоғистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш вақти келди
17:49 272 Жамият
Фотожамланма: Ўзбекистон бўйлаб оммавий югуриш ғолиблари аниқланди
17:47 961 Жамият
АҚШ телеканали яна битта "Янги Зеландия"ни кашф қилди
17:10 1804 Жамият
Халқаро фан олимпиадаси: Ўзбекистон вакиллари медалларга эга бўлишди
17:08 1817 Жамият
Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг узумчилик билан шуғулланувчи йирик корхонасида бўлди
Мутахассис: Россияда мигрантларга нисбатан муносабат ёмонлашмоқда
16:16 6354 Жамият
Кўпроқ янгиликлар