Трамп тарафдори бўлган мижозга беписандлик қилинди

Жаҳон 20 Март 2017 3152
Фото: Angel Chevrestt / New York Post

АҚШнинг Филадельфия шаҳридан бўлган бухгалтер Грег Пятек Нью-Йоркдаги "Энг бахтли соат" бари устидан судга шикоят қилди. Гап шундаки, эркак АҚШ президенти Дональд Трамп қўллаб-қувватланган ёзувли бош кийимида бўлгани учун бардан чиқариб юборилган.

Пятекнинг айтишича, у икки дўсти билан барда ҳордиқ чиқараётган бўлган. Эркак ва унинг дўстлари уларга хизмат кўрсатаётган официантни ёнларига чақиришганда, у мижозлар ёнига келмаган. Аниқланишича, официантнинг бундай қилишига Пятек ўтирган столда Трампнинг сайловолди кампанияси шиори бўлган "Американи яна буюк қиламиз" деган ёзувли кепка тургани сабаб бўлган. Қолган официантлар ҳам шу сабаб мижозларга хизмат кўрсатишмаган. 

Бундан ранжиган мижозлар бар маъмурини чақиртириб, унга сифатсиз хизматдан шикоят қилишган. Бироқ маъмур ўз ходимлари ёнини олиб, барда Трампни қўллаб-қувватловчилар хушланмаслигини айтган. 

"Сиз кетсангиз ҳам бўлади, чунки ҳеч ким сизга барибир хизмат кўрсатмайди", деб айтган маъмур.

Энди Пятек Манхэттен судида адолат қарор топишини истамоқда. Унинг айтишича, бар ходимлари уни камситишган.

Кўпроқ янгиликлар