Ўзбекистонда янги фармацевтика корхонаси ишга тушди. Қандай дорилар ишлаб чиқарилади?

Иқтисодиёт 20 Март 2017 8223

Мамлакатимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланаётган шу кунларда янги ижтимоий-иқтисодий иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Пойтахтимизнинг Олмазор туманида қад ростлаган «Well med pharm» фармацевтика корхонаси шулардан биридир, деб ёзмоқда ЎзА.

Янги корхона очилиши муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзфармсаноат» акциядорлик концерни, давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари, ишбилармонлар қатнашди.

«Ўзфармсаноат» акциядорлик концерни бошқаруви раиси М.Дўстмуродов ва бошқалар тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун қулайликлар, имконият ва имтиёзлар кенгаяётгани фармацевтика саноати тараққиётида ҳам муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

«Well med pharm» фармацевтика корхонаси Ҳиндистоннинг «Shayana farm» фармацевтика компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бунинг учун тўрт ярим миллион доллар миқдорида инвестиция жалб этилди.

Замонавий андозалар асосида барпо этилган корхонада юқори технологик ишлаб чиқариш линияси ўрнатилган. Технологик жараёнлар ва логистика тизими бир-бири билан узвий боғлиқлиги меҳнат унумдорлиги юқори бўлишига хизмат қилади. Илм-фаннинг сўнгги ютуқлари асосида жиҳозланган физик ва кимёвий таҳлил лабораторияси сифат ва хавфсизлик омилидир.

Янги корхонада йилига ўн миллион қадоқда гепатопротектор, оғриқ қолдирувчи, иммунитетни кучайтирувчи ва бошқа таблетка, капсула, малҳам ва шарбат шаклидаги дори воситалари ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида четдан келтирилаётган йигирма беш номдан зиёд дори воситасини тайёрлаш маҳаллийлаштирилади. Етмишдан ортиқ йигит-қиз иш билан таъминланади.

– Ўзбекистон бозорида ўн беш йилдан буён иш олиб бормоқдамиз, – дейди "Shayana farm" фармацевтика компанияси бош директори Тивари Ашок Кумар. – Мамлакатингизда тадбиркорлик учун имтиёзлар кенгаймоқда. «Well med pharm» корхонаси 2021 йилгача ягона солиқ тўловидан озод этилди. Четдан хомашё олиб киришда бир қатор имтиёзлар берилди. Биз ҳам бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, тадбиркорликни янада кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кўпайтиришни режалаштирмоқдамиз.

Кун янгиликлари
Таниқли ўзбек иқтисодчиси эркин конвертацияни киритиш ҳақида
Samsung Galaxy S8 ва S8+ расман намойиш этилди
Россияда иш вақтида майиб бўлган мигрантларга товон пули тўланади
Томорқага баҳорги картошка, карам ва помидор экишнинг оддий усули
21:14 / 29.03.2017 18680 Жамият
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 5551 Жамият
«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида Наврўз тантаналари бўлиб ўтди
09:25 / 29.03.2017 3239 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 26849 Ўзбекистон
Мессининг дисквалификация қилинишига ким бош-қош бўлгани маълум бўлди
15:34 95 Спорт
Ўзбекистон делегацияси Парижда Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари иштирокидаги учрашувда
Хорижда яшовчи турклар референдумда фаол қатнашаётгани маълум бўлди
15:22 129 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар