Жанубий Кореянинг собиқ президенти Пак Кин Хенинг адвокати маълум қилдики, собиқ президент 21 март куни матбуот учун муҳим баёнот билан чиқишни режалаштирмоқда.

«Пак Кин Хе прокуратурада ўқиш учун муҳим мурожаат тайёрламоқда», — деган у. Адвокат ушбу мурожаат нима ҳақидагига аниқлик киритмаган.

Импичмент туфайли четлатилган Пак Кин Хе прокуратура томонидан 21 март куни коррупция бўйича иш юзасидан сўроқ қилинади. У сўроққа маҳаллий вақт билан 9:30да келиши керак. Пак Кин Хега нисбатан 13 пункт бўйича айблов илгари сурилган, жумладан коррупция бўйича.

Жанубий Кореяда муддатидан илгари президентлик сайловлари 9 май куни бўлиб ўтади.