Йўловчи самолёт қулади, кўплаб қурбонлар бўлиши мумкин

Жаҳон 20 Март 2017 31498

Жанубий Суданда йўловчи самолёти ҳалокатга учради, унинг бортида 44 киши бўлган, уларнинг барчаси катта эҳтимол билан ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Airlive портали.

Рейтер агентлиги ҳам гувоҳларга асосан самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар тарқатди.

Портал маълумотига кўра, ҳодиса Ғарбий Баҳр-ал-Ғазал вилоятининг маъмурий маркази бўлмиш Вау шаҳри аэропортида юз берган.

Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар