ЖЧ–2018 саралаши. Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув ўтказиладиган стадион ўзгарди

Спорт 20 Март 2017 12792

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 23 март куни ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичининг 6-турида Сурия термасига қарши баҳс олиб боради.

Бўлажак ўйинда Сурия номинал мезбон, лекин мамлакатда сиёсий беқарорлик ҳукмронлик қилаётгани сабабли ОФК ўйинни нейтрал зона – Малайзияда ўтказилишини таъминлади.

Мазкур беллашув Малайзиянинг Серембан шаҳридаги Tuanku Abdul Rahman Stadium стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ, стадион ўйинга тайёр бўлмаган.

Ўзбекистон Футбол федерцияси матбуот хизмати хабарига кўра, эндиликда Сурия ва Ўзбекистон баҳси Малакка шаҳридаги 40 минг мухлисга мўлжалланган Hang Jebat Stadium майдонида ўтказилади.

Ўйин вақти ўзгаришсиз қолган – учрашув бошланиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 17:00). Беллашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи ҳам ўзгармаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи А гуруҳида 5-турдан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Кун янгиликлари
Халқаро бухгалтерияни MERIT EDUCATION’да Фаридун Одилов билан ўрганинг
14:25 3636 Жамият
Apple Disney’ни сотиб олиши мумкин
Chevrolet Cruze ва Tracker моделлари Ravon бренди остида Россияга қайтиши мумкин
Австрияда мигрантлар учун тил ўрганиш курслари ва бурқа тақиқлови тўғрисидаги қонун тасдиқланди
22:25 96 Жаҳон
Мирзиёев рамзий тугмани босди: Навоийда олтин қазиш заводи қурилиши бошланди
Токио марказида ернинг бир квадрат метр баҳоси 457 минг долларга етди
Ўзбекистондаги деҳқон бозорларининг аксари санитария ва гигиена нормаларига жавоб бермайди
Нукусда «Профилактика куни»: 42 та майда талон-тарожликнинг олди олинди
22:02 217 Жамият
Исроил компанияси биринчи бўлиб автоматлаштирилган дрон яратганини маълум қилди
Ўзбекистон ва Хитой киночилик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаштиради
Кўпроқ янгиликлар