Ўзбекистонда 22 март куни соат 01:00дан соат 02:00гача online терминалларнинг Ягона умумреспублика процессинг маркази билан боғланишида вақтинчалик узилишлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Uzcard расмий саҳифасида хабар қилинган.

«Профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2017 йил 22 март соат 01:00дан 02:00 гача POS ва E-POS терминаллари процессинг маркази билан вақтинчалик улана олмаслиги мумкин», — дейилган Ягона умумреспублика процессинг маркази хабарида.

Uzcard юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраган.